Итурральде Танинг Мбаппега ишлатган фоли ҳақида: "У қизил карточкадан қутулиб қолди"

Aslanov Jasurbek
8 апр 2026, 14:09
Машҳур собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги "Реал" — "Бавария" (1:2) учрашувида содир бўлган баҳсли вазиятга муносабат билдирди.

Ўйиннинг 70-дақиқасида мюнхенликлар ҳимоячиси Джонатан Та "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг оёғини босиб олди. Баҳс бош ҳаками Майкл Оливер ушбу вазиятда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди.

"Бу жуда қўпол вазият эди. Та қизил карточкадан қутулиб қолди, чунки у рақиб оёғини шунчаки илдириб олди, аммо бутун вазни билан босиб юбормади", — деди Итурральде.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда "Бавария" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Унда Джонатан Та майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As