UZ

Игало: “Бу тушим ё ўнгимдалигига ҳали ҳам ишонолмайман” Янгиликлар

Игало: “Бу тушим ё ўнгимдалигига ҳали ҳам ишонолмайман”

“Манчестер Юнайтед” форварди Одион Игало клуб билан янги шартнома имзолгандан сўнг ўз ҳиссиётлари ҳақида гапирди.

Аввалроқ, МЮ “Шанхай Шенхуа” билан келишиб, Игалонинг ижара муддатини 2021 йилнинг 31 январигача узайтирганди.

“Жуда ҳурсандман. “Манчестер Юнайтедда ўйнаш – бу орзу. Энди бу ерда январ охиригача қолишимни биламан, бу жуда зўр. Мен ҳақимда турли хил гап-сўзлар янгради, аммо барчаси айнан шундай тугаганидан бахтиёрман. Энди бари расмий тарзда ҳал бўлди.

“Манчестер Юнайтед”да ўйнасанг, жамоаларга бошқача қарайсан. Сен дунёдаги энг етакчи клублардан бири учун ўйнашингни сезасан. Буни клуб ходимларининг фаолияти, яратиб берилган шароитлар орқали кўриш мумкин. Бу ерда барчаси одатдагидан жуда ҳам фарқ қилади. Буларнинг ҳаммаси тушим ё ўнгимдалигига ҳали ҳам ишонолмайман”, дейди Игало.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
03 июн 22:10:48
JonesMU
Boringni ber endi klub uchun.
-7   
04 июн 09:57:13
XOA
Comment is hidden (Show comment)
sᴀʟᴏᴍ ᴅᴜsᴛʟᴀʀ ᴋɪᴍ ʀᴜʏxᴀᴛᴅᴀɴ ᴜᴛᴏʟᴍᴀsᴀ 99 091 2424 ɢᴀ ᴍᴜʀᴏᴊᴀᴛ ǫɪʟɪɴɢ utkazib beraman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг