IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда

Sherzod Nurmatov
16 янв 2026, 20:56
Футбол ўйини қоидаларини ишлаб чиқиш ва тартибга солиш учун масъул бўлган Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) келаси ҳафта вақтни қасддан чўзишга қарши қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқади.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

Манбага кўра, муҳокама қилинаётган эҳтимолий янгиликлар орасида аут ёки дарвозадан тўп киритилганда вақтни орқа санаш (таймер) жорий этиш таклифи ҳам бор. Шу орқали жамоалар стандарт ҳолатларни қатъий белгиланган вақт ичида бажаришга мажбур бўлади.

Шунингдек, футбол қонун чиқарувчилари алмашинувларни амалга ошириш учун ҳам вақт лимитини белгилаш масаласини кўриб чиқмоқчи. Бу алмашинувлардан ўйинни чўзиш усули сифатида фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган.

Қайд этилишича, IFAB бу йўналишда аввалдан қадамлар ташлаб келмоқда. Илгари шундай қоида жорий этилган эдики, агар дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб турса, рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбаси белгиланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic