Ибрагимович "Милан" махсус маслаҳатчиси этиб тайинланади
09 ноя 2023 18:18
Янгиликлар
Ибрагимович "Милан" махсус маслаҳатчиси этиб тайинланади
"Милан" собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович клубга махсус маслаҳатчи ёки ташқи маслаҳатчи сифатида қайтади.
Бу ҳақда "Football Italia" хабар бермоқда.
"La Stampa" газетасининг ёзишича, 42 ёшли швецияликнинг вазифаларига нафақат жамоа билан мулоқот қилиш, балки трансфер сиёсати ва клубнинг ёшлар масалалари бўйича ваколатлар ҳам киради. У, шунингдек, жамоа ва директорлар ўртасидаги боғловчи бўлади. Бу клубнинг амалдаги бош директори, 2022 йилнинг ноябрида лавозимга тайинланган италиялик Жоржио Фурланининг ишини камайтиради.
"Calciomercato " хабарига кўра, "Милан" ва Ибрагимович ҳозирда ҳамкорликнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилишмоқда ва тез орада тайинлов ҳақида расман эълон қилишади. Бу 11 ноябрь куни "россонери"нинг "Лечче"га қарши А Серия сафар ўйини олдидан содир бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар