

Сўровнома натижаларига кўра, швециялик Златан Ибрагимович ўтган ой жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2016 йилнинг сўнгги ойида Златан 7та ўйинда 6та гол урди ва 3та голли пас оширди .
Клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровномада Ибрагимович 38% овоз олди ва Генрих Мхитарянни 2% га ортда қолдирди. Арманистонлик футболчи декабрь ойида "Манчестер Юнайтед" сафида 3та гол урди.
Ўтган ойда иккита гол урган Поль Погба 26% овоз билан учинчи ўринни олди. Сўровномада учинчи ўринни 140 мингдан зиёд инсон қатнашди.




