Ҳаваскорлар ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
29 апр 2016
Мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва унинг оммавийлигини ошириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан 30 апрель ва 1 май куни Тошкент шаҳрида ҳаваскорлар ўртасида "Соғлом она, соғлом бола" йилига бағишланган ўртоқлик мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақада 8та ҳаваскор жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

"A" гуруҳи: "Фаворит", "Дўстлик" (Қўқон), "Поп тумани" (Наманган), "Себзор"
"B" гуруҳи: "Ёшлар", "Бунёдкор-Фан", "Top Mix", "Чорсу"
 
Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалда иштирок этишади. Учрашувлар 30 апрель ва 1 май кунлари Чилонзор Оқ-тепадаги болалар футбол майдонида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia