

“Шпорлар” ҳужумчиси Ҳарри Кейн учрашувда 2 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Кейн шу тариқа АПЛ доирасидаги 5 та ўйинда тўғридан-тўғри 12 та голда иштирок этган илк футболчи бўлди. Ҳарри жорий мавсум АПЛ доирасидаги 5 та ўйинда 5 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Шунингдек, Кейн АПЛда жорий мавсум гол+пас тизимида 10+ очко ишлаган илк футболчига айланди.



