UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Реал" январда Холанд борасида музокараларни бошлайди  0 23:50Қорақалпоғистон кубоги. Эртага ярим финал бошланади  0 23:40Ўзбекча маданият - раҳмат сенга, Литва!  6 23:13Куман ЛаЛиганинг 2 ўйинига дисквалификация қилинди  3 22:55Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"  6 22:33Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди  35 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  19 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ   10 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  7 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  11 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  3 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  32 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  30 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  48

"Ҳамма жамоалар бир кун келиб "Бунёдкор" ва "Насаф" амалга оширган ишларни қилиши керак. Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлайсиз". Солигорскнинг "Шахтёр" клубида ишлаётган Муҳиддин Ортиқов билан эксклюзив интервью Янгиликлар

"Ҳамма жамоалар бир кун келиб "Бунёдкор" ва "Насаф" амалга оширган ишларни қилиши керак. Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлайсиз". Солигорскнинг "Шахтёр" клубида ишлаётган Муҳиддин Ортиқов билан эксклюзив интервью

Хорижда фаолият олиб бораётган мураббийларимиз сони яна биттага ошди.

Бугунги кунга келиб Беларусь чемпионати вакили Солигорскнинг "Шахтёр" клуби академиясида икки нафар мураббийимиз фаолият олиб бормоқда. Бунга қадар "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Динамо" клубларини бошқарган Сергей Лушчан солигорскликлар академиясида иш бошлаганди. Яқинда ушбу мутахассисга доимий равишда кўмаклашиб келган, жорий йилда "Машъал"да Александр Хомяковга ёрдам бераётган Муҳиддин Ортиқов ҳам Беларусга йўл олди. Биз ушбу мутахассис билан алоқага чиқиб, қатор мавзуларда суҳбатлашдик.

- Муҳиддин ака "Машъал"дан кетганингиздан хабаримиз бор эди. Беларусь чемпионати иштирокчиси Солигорскнинг "Шахтёр" клуби академиясига бориб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Тўғри, жорий йил бошида "Машъал"да иш бошладим. Биринчи давра якунлангач, Сергей Иванович Лушчаннинг таклифига биноан Солигорскнинг "Шахтёр" клубига кетдим. Муборакликлар билан шартнома тузаётганимда хориждан таклиф бўлса, қўйиб юбориш бандини киритгандик. Келишувимиз шундай бўлганди. 

- Биринчи даврада "Машъал"да Александр Хомяковга кўмаклашдингиз. Умуман олганда, бугунги кунда ушбу жамоа қандай ҳолатда? Чунки ўз вақтида академияси билан танилган жамоани маълум вақт эътиборсиз қолдирдик, қўллаб-қувватламадик...

- "Машъал" академиясида маълум вақт узилиш бўлганлиги сабабли шундай ҳолатга тушиб қолди, лекин клубда иш яхши йўлга қўйилган. Юқорида айтганимдек, академиядаги узилишлар сабаб футболчилар билан муаммолар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ҳаммаси ўз изига тушган. Фақатгина вақт керак. Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши томонга ўзгаради. Александр Хомяков яхши мураббий. "Машъал" раҳбариятида футболни тушунадиган инсонлар фаолият олиб бормоқда. Улар клубни яна равон йўлга қайтара олишади.

- Ўз вақтида "Бунёдкор"даги фаолиятингиз орқали академия борасида тушунчага эга бўлгансиз. Ҳозирги вақтда "Бунёдкор" ва "Насаф" бу борада мақтана олади. "Металлург" ҳаракатни бошлаб юборган. Нима деб ўйлайсиз, қолган клублар ҳам бу жамоаларнинг йўлидан кетиши вақти келмадимикан?

- Академия ҳақида гапирадиган бўлсам, барча жамоалар барибир бир кун келиб "Бунёдкор" ва "Насаф" амалга оширган ишларни қилиши керак. Бу футболимиз ва терма жамоамиз учун фойда. Ҳаммасини болалар футболидан бошламасак, қолган ҳамма ҳаракатлар бекор бўлади. Ёшларга эътибор берилса, ишлар тизимли йўлга қўйилса, вақти келиб бу ўз самарасини беради. 

- Барибир ўша фойдасиз ва наф келтирмаётган легионерларга ҳам қанчадан қанча пуллар сарфланмоқда. Агарда ўринбосарлар, U-18 жамоаларига озгина бўлса ҳам эътибор қаратилса, келажакда фойда келтириши шубҳасиз...

- Ҳамма гап шунда. Биринчи навбатда маҳаллий ёш мураббийларни тарбиялаш керак, деб ўйлайман. Бу шахсий фикрим. Бизда мураббийларни етиштириш билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Мураббийларни тажриба оширгани жўнатишимиз керак. Ўзбекистонда ёшлар билан ишлайдиган мураббийлар жуда кам. 

- Мураббийлар кам деяпмиз. Борларидан ҳам фойдаланаётганимиз йўқ. Оддий мисол – Сергей Лушчан. Ушбу мутахассис ўз вақтида терма жамоаларимизга жуда кўп футболчиларни етказиб берганди...

- Сергей Иванович тўғрисида фикр билдирадиган бўлсам, бу мураббий иши бўйича энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Мен ушбу мутахассис билан 10 йилдан бери биргаман. Мана шу вақт ичида кўп нарса ўргандим. Ўзбекистон учун бундай мураббий албатта,  катта йўқотиш, деб ўйлайман. Сергей Иванович қўлида тарбия олган футболчиларнинг кўпчилиги бугунги кунда миллий жамоада ўйнамоқда. Достон Ҳамдамов, Санжар Қодирқулов, Рустам Ашурматов, Ислом Қобилов ва ҳоказо.

- Сергей Лушчан ўзи учун қулай, хотиржам ишлайдиган жамоани топдими? Боиси "Сўғдиёна" ва "Динамо"да унга вақт беришмади...

- Футболимизнинг энг катта муаммоси ҳам шунда. Мураббий бир йилда жамоани шакллантириши керак бўлади. Бу жуда қийин. Шу боис бу жамоаларда ишлаш қийин бўлди. Ишончим комилки, Сергей Иванович ҳали катта жамоаларда ишлайди. 

- Авваллари Беларусь чемпионатида ўзбекистонлик футболчиларни деярли кўрмас эдик. Ҳаммасини Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров бошлаб беришди. 

- Бизнинг футболчилар Беларусь чемпионатида бемалол ўйнай олишади. Футболчиларимиз ва бу ердаги маҳаллий ўйинчиларнинг асосий фарқи жисмоний ҳолатда. Футболчиларимиз жисмоний юкламаларга мослашишлари талаб қилинади. Техника, тезлик бўйича бизда муаммо йўқ. 

- "Шахтёр" Солигорск академиясидаги яратилган шароитлар, ишга бўлган муносабат қандай?

- Академияда муҳит, шароитлар ҳаммаси жуда яхши йўлга қўйилган. Бизда ҳам ҳар бир клубда шундай шароитлар яратиб берилишини истардим. Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлайсиз. Барча нарса футбол учун хизмат қилади. Беларусь чемпионати футболчиларимизга бошқа кучли клубларга йўл олиши учун яхшигина трамплин бўла олади. 

- Ўзбекистонга келган УЕФА техник консультанти германиялик Рожер Мейхри Ўзбекистонда бир киши ҳамма ишни қилар экан, дея эътироз билдирган эди. Қолаверса, ўзимиз ҳам мазкур ҳолатга кўп гувоҳ бўламиз. Битта ходимнинг ўзи бир нечта инсоннинг ишини қилади. Профессионаллик деган нарсага ҳамма ҳам амал қилмайди...

- Тўғри гапирдингиз. Ҳамма ўз ишини қилиши керак. Агар битта мураббийнинг ўзи учта ишни бажарса, ўз ишини 100 эмас, 30 фоиз бажаради. Бу жуда катта хато. 

- Шаҳзод Убайдуллаев солигорскликлар таркибида ўзини кўрсата олгани йўқ. Маҳоратли ҳужумчимизнинг "Энергетик-БГУ" таркибида ўйини очилиб кетиши мумкинми?

- Шаҳзод Убайдуллаев яхши футболчи. У ўз имкониятини тўлиқ кўрсатгани йўқ. Энг яхши ўйинлари ҳали олдинда. Ўзини кўрсатишига ишонаман. 

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг Беларусь чемпионатига мослашишида муҳим рол ўйнайдиган нарса нима?

- Мослашиш қийин эмас. Фақат машғулотлар жараёнига мослашиш учун вақт зарур. Боиси машғулотлар биздагига қараганда анча фарқ қилади. Юқорида айтганимдек, жисмоний жиҳатдан қийинчилик юзага келиши мумкин. Турли жароҳатлар тўсқинлик қилмаса, футболчиларимиз ўзларининг қирраларини сўзсиз кўрсата олишади. Шунингдек, мураббий ва футболчи ўртасида тил борасида ҳам бироз муаммоларга дуч келиш эҳтимоли йўқ эмас.  

- Футболчиларимиз характер томонидан ҳам мослашишлари керакми? Барибир энди у ерга борган ўйинчида мураббийни тушунмаслик, ҳафа бўлиш ёки жаҳл отига миниш, мураббийни қароридан ранжиш ҳолати бўлиб туради...

- Бу ерда характерини кўрсатиш нотўғри ва катта хато. Боиси футболчилар профессионал тарзда муносабатда бўлишади. Ўзбекистондаги характер бу ерда ўтмайди. Мураббийнинг гапи футболчи учун қонун, тамом. Бизда мазкур ҳолат камчиликларимиздан бири, деб айта оламан. 

- Пайтида Элдор Шомуродов "Ростов"да қийинчиликларга дуч келган. Уни ҳаттоки, қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнатишганди. Балки унинг муваффақиятлари замирида камтарлик характери ҳам бор, десак тўғри бўладими?

- Элдор Шомуродов камтарлиги сабаб ҳам шундай даражага чиқмоқда. "Ростов"га ўтиб адашмагани кўринди. У ерда кўп нарсани ўрганди. Мураббий ҳар хил позицияларда синаб кўрди. "Ростов"га мослашишда кўп вақт кетди. Қанча қийинчилик бўлса ҳам енгиб ўтди. Ҳозиргача гаплашиб турамиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
24 июл 10:42:30
Idris
Shakhzod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf o'zbek futboli kelajagi, Nasafda pul yo'q, bo'lganda AFCga qoshib OCHLni ham olib berardi, Qolaversa paxtakor ham futbolchilarini olib qoyib, na ozi barakat topadi, na birovga beradi(. Neftchi va Navbahor ham kop jabr korgan shu klubdan.Xullas paxtakor o'zbek futboliga bolta urmoqda. #PAXTAKOR AUT, #PAXTAKOR AUT, #PAXTAKOR AUT
Дўст сан фақат Пахтакорни кўрвосанми.Атак Ўзбек футболи муср бўбкетган...сани камандаларинам шу мусрни бир бўлаги...сан билан ман талашвурамиз футболчилага ,ўфа пфл га пофиг..болелщиклани фикри,маслахати..Дўст ўзбек футболидиги ички мухит тузалмаса хамма ўзбек футболи аут энди 100 %
+1   
23 июл 22:21:32
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi dostlar meni fikrimni notig'ri chunmang tuxrisini yozdim
+1   
23 июл 21:58:44
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi
+1   
23 июл 21:58:34
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi
+1   
23 июл 20:58:33
Real Madrid BU Qirollik Klubi 95
Агар Лушчан тарбиялаган футболчилар Хамдамов, Кодиркулов, Ашурматов ва Кобиловлар буладиган булса, бу Узбекистон учун жуда катта йукотиш эмас, жуда катта фойда булибди.
   
24 июл 08:29:30
Пахтакорим
Shakhzod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf o'zbek futboli kelajagi, Nasafda pul yo'q, bo'lganda AFCga qoshib OCHLni ham olib berardi, Qolaversa paxtakor ham futbolchilarini olib qoyib, na ozi barakat topadi, na birovga beradi(. Neftchi va Navbahor ham kop jabr korgan shu klubdan.Xullas paxtakor o'zbek futboliga bolta urmoqda. #PAXTAKOR AUT, #PAXTAKOR AUT, #PAXTAKOR AUT
Тинчлими? Ўзингни бос! Шунча ялаганинг етмадими? Насаф жамоасини хурмат қилган холда айтиш жоиз: Насаф шунча иқтидорларни чиқариб миллиард миллиард пул ишлаяпти! Қани ўша пуллар? Шу саволни жавоби борми? Бировни кўтини кавламасдан ўзинга боқ!
   
23 июл 23:15:36
NURAFSNON BUXARA
Бир алкаш нима деса уша томонга караб кетавермайдиларку
   
23 июл 22:01:52
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi
   
23 июл 22:00:39
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi
   
23 июл 21:59:20
Asilbek Avazov
Uzi futbol kerak lekin oldin xalqni to'ydirish kerak shundan keyin futbol qilsak bo'ladi yoki clublar o'yinchilar tayorlab chetga sotish kerak kushli tayorlasak kushli clublar oladi xalqni nima istasa shu bo'ladi
   
23 июл 21:41:41
Shakhzod
Nasaf o'zbek futboli kelajagi, Nasafda pul yo'q, bo'lganda AFCga qoshib OCHLni ham olib berardi, Qolaversa paxtakor ham futbolchilarini olib qoyib, na ozi barakat topadi, na birovga beradi(. Neftchi va Navbahor ham kop jabr korgan shu klubdan.Xullas paxtakor o'zbek futboliga bolta urmoqda.
#PAXTAKOR AUT,
#PAXTAKOR AUT,
#PAXTAKOR AUT
-1   
23 июл 22:09:52
Vista 1981
Beloruslarga raxmat avvalo tekinxòr Lushanni olib ketgani uchun va unga paxta qòyuvchini xam chaqirib olgani uchun, Lushan yurtimizga qaytib kelmasa xam mayli. Lushan va Boboyevni Bunyodkorni chempion jamoadan qay axvolga tushurib qòyganini xali unutmadik.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика