

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.
- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.
- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?
- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.
- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?
- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.
- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...
- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.



