Ҳамиджон Актамов: "Ҳужумдаги муаммоларимиз панд бермоқда"
13 май 2017 20:28
Янгиликлар
Ҳамиджон Актамов: "Ҳужумдаги муаммоларимиз панд бермоқда"
Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз яхши ўйнади. "Локомотив" шундай жамоаки, рақибни хатосини кечирмайди.
Агарда пенальтидан унумли фойдаланганимизда, балки бошқача бўларди.
Ҳужумдаги муаммоларимиз яққол кўриниб турибди. Нафақат бугун, балки бутун мавсум давомида ҳужумдаги камчиликларимиз бизга панд бермоқда. Ҳужумчиларимиз бўш ўйнашмоқда. Бунинг устида албатта иш олиб борамиз.
Деркач? Бу футболчи кўп йиллар жамоамизга ёрдам берган. Аммо ҳозирда бу футболчи ўйинларга тайёр эмас.
Иккинчи даврада балки ундан воз кечамиз.
Ҳакамлик? Шерзод Қосимов ўйинни профессионал тарзда бошқарди. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар