UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  6 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  4 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  35 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  2 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади"

Жорий мавсум бошида "Бухоро"дан истеъфога чиққан тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайловни бошқа жамоада кўрганимиз йўқ.

Хўш, мураббий ҳозирда нималар билан банд? Шу ва бошқа саволлар билан Ҳаким Фузайловга юзландик. 

- Ҳаким Қаюмович "Бухоро"ни тарк этганингиздан сўнг нима билан машғул бўлдингиз? Қайси жамоалардан таклифлар бўлди?

- Биринчи навбатда соғлиғимни тиклаб олдим. Ҳорди чиқариш баробарида футбол ўйинларини томоша қилдим. Таклифлар Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан бўлди. Бу чорловлар ҳақида ҳозир гапиришнинг мавриди эмас. Чунки таклифларни рад қилиб бўлганман. 

- "Бухоро"дан истеъфога чиқарилишингиз ўшанда қанчалик адолатли бўлганди? Мураббий ўзгарди. Клуб эса қийин вазиятдан чиқиб кета олгани йўқ...

- Бу менинг қарорим. Асосий муаммо соғлиғимда бўлди, дея оламан. Босим юқори эди. 

- Клубнинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Олдинда яна 6та ўйин қолди. Барчаси жамоанинг ўз қўлида. "Бухоро"да Суперлигада қолиш учун имконият бор.  

- Сизнингча, Про лигадан Суперлигага чиққан жамоаларга нима етишмаяпти?

- Ишонч йўқлиги ва жамоавий ўйин етишмаяпти. 

- Бу селекция жараёнларига ҳам боғлиқми?

- Албатта. Бу омил ҳам таъсир қилади. Клубда селекция йил давомида ва тўхтовсиз давом этиши керак. 

- "Динамо" Вадим Абрамов бошчилигида Суперлигага қайтди. Самарқанд жамоасидан Суперлигада нима кутяпсиз? 

- Вадим Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади. Кейинги мавсумда "Динамо"дан чиройли ва ишончли ўйин кутаман. 

- Суперлигада қайси мураббийнинг ишини юқори баҳолай оласиз? Қайси жамоада мураббий имзоси кўриняпти?

- Бу борада кўплаб мураббийларни санаб ўтишим мумкин. Чунки уларнинг қандай ишлашини биламан. Бу йил эса Бердиев, Левченко, Шацких, Бабаян, Қосимов ва Кападзенинг ишини алоҳида айтишим жоиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика