UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  17 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  10 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0

Ҳаиме Ярза Гонсалес: "Ўзбекистонда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик" Янгиликлар

Ҳаиме Ярза Гонсалес: "Ўзбекистонда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик"

Бугун Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза Гонсалес анжуманда қуйидаги фикрларни билдирди.


"2024-йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб Ўзбекистон вариантида тўхтадик. Чунки юртингиз кўплаб мусобақаларни ажойиб равишда ўтказа олди. Барчамиз буни гувоҳи бўлдик. Ўзбекистоннинг халқаро турнирларни ўтказиш тажрибасига таяниб, ушбу спорт турини юртингизда янада оммалаштириш юзасидан бу қарорга келдик.

Ўзбекистонга келишдан олдин кўп нарса кутгандик. Ҳар бир шаҳарда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги анжуманда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал МТЖга Жаҳон чемпионатида омад тилайман.

Ушбу ташриф давомида жаноб Равшан Ирматов ва Жаҳонгир Усмонов билан биргаликда бешта шаҳарда — Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Бухорода бўлдик. У ердаги майдонлар, машғулот заллари ва меҳмонхоналарни ўрганиб чиқдик. Эндиликда ЎФА вакиллари билан ушбу инспекция натижаларини таҳлил қиламиз ҳамда якуний қароримизни эълон қиламиз.

Бу Ўзбекистон учун нафақат ўзининг футзал имкониятларини намойиш этиш, балки Янги Ўзбекистонни ҳам дунёга яна бир бор кўрсатиш имконияти, деса ҳам бўлади. Чунки ушбу мундиал бутун дунё бўйлаб намойиш этилади, уни миллионлаб одамлар томоша қиладилар, бундан ташқари юртингизга кўплаб мамлакатлардан ишқибозлар ташриф буюради.

Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун олдимизда вақт бор ва албатта қиладиган ишларимиз ҳам кўп. Ўйлайманки, маҳаллий ташкилий қўмита билан биргаликда ФИФА Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказамиз".




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика