Гватемала U-20 терма жамоаси Аргентинага етиб борди
02 май 2023 19:11
Янгиликлар
Гватемала U-20 терма жамоаси Аргентинага етиб борди
Гватемала ёшлар терма жамоаси дастлаб йиғин ўтказиб, сўнгра мундиалда иштирок этиш учун Аргентинада ҳозир бўлди.
Мексикалик Рафаэль Лоредо қўл остидаги жамоа мазкур минтақага етиб келган илк меҳмон иштирокчи саналади.
Мураббийнинг айтишича, Жаҳон чемпионати олдидан Аргентинада йиғин ўтказиш гватемалаликларнинг тезроқ мослашишини таъминлайди.
Йиғин давомида жамоа Аргентинанинг "Хемнасия", "Сакачиспас", "Депортиво Риестра" ҳамда "Вилла Сан-Карлос" жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, Гватемала U-20 Жаҳон чемпионатида Аргентина, Ўзбекистон ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олган. Жамоа илк ўйинни океанияликларга қарши ўтказади.
Фикрлар