UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  1 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  198 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  74 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0

Гватемала бизга қарши қандай ўйнайди? Янгиликлар

Гватемала бизга қарши қандай ўйнайди?

Гватемала мундиалдаги ўтган икки турни икки хил ўтказди.

Бугун тунда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ЖЧ гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини Гватемала термасига қарши ўтказади. Биласиз, гуруҳларда 1 чи ва 2 чи ўринни олганлар тўғридан-тўгри плей-оффга йўл олишадиган бўлса, энг яхши 4 та 3 чи ўрин соҳиблари ҳам нимчорак финалга чиқишади. Ортиқча математик ҳисоб-китобларга ҳожат йўқ. Ҳозирда бисотимизда 1 очко бор ва сўнгги турда фақат ғалаба қозонилсагина имконият сақлаб қолинади. Хўш Гватемала қандай жамоа, ўзи уларни енгса бўладими? Албатта бўлади. Замонавий футболда мағлуб қилиб бўлмайдиган бирор жамоа йўқ. Рақибга нисбатан тўғри услуб танланса, футболчилар режа бўйича ҳаракат қилсалар бас.

Рақиб хусусида.


КОНКАКАФ вакили ҳисобланган Гватемала саралашда «Г» гуруҳидан жой олади. Илк туда Салвадорга мағлуб бўлгач, 2 чи ва 3 чи турларда дастлаб Панама кейин эса Аруба (Кариб денгизи атрофидаги давлат) термалари мағлуб қилинади. Шу тариқа гуруҳда 6 очко тўплаб иккинчи бўлган терма плей-оффга йўл олади. Нимчорак финалда Канада, чорак финалда эса Мексика термалари пенальтилар сериясида мағлуб қилингач мундиал йўлланмаси қўлга киритилади. Ўхшашлик бора?! Бизникилар ҳам айнан пенальтилар сериясида дастлаб Австралияни кейин эса Жанубий Кореяни мағлуб қилишганди. Кўриниб турибдики рақиб ўзига керакли ҳисобни ушлай олади ва ортиқча ҳаяжонга берилмайдиган иродали жамоа.


Гватемала мундиалдаги ўтган икки турни икки хил ўтказди. Илк турда Янги Зеландияга қарши ўйинда устунликка эришиб мағлуб бўлди, иккинчи турда эса Аргентинага қарши ҳеч нима қила олмади. Бош мураббий Рафаэл Лоредо ўтган турларда рақибдан келиб чиқиб 2 хил услубни танлади. Дастлаб Янги Зеландияга қарши ўйинда ҳужумкор 4-3-3 схемаси, Аргентинага қарши ўйин учун эса ҳимоявий 5-4-1 схемаси танланди. Ўтган ўйинлардан шуниси маълум бўлдики, рақибларимиз ҳужумда ўйнашсалар хавфлироқ. 


Сўнги тур олдидан жамоаларда кайфият қандай?

Гватемала айни пайтда «А» гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда. Тўплар фарқи эса -4. Рақибларимизнинг сўнгги тур олдидан плей-оффга чиқиш имкониятлари деярли қолмаган. Шу сабабли ҳам улар уйга қайтиш олдидан мухлисларини хурсанд қилиши учун чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага интилишлари табиий. Катта эҳтимол ҳужумкор услуб танланади ва очиқ ўйин таклиф қилинади. Бундай ўйинларда эса қарши ҳужумларда самаралироқ ҳаракат қилган жамоалар ютади. 


Сўзсиз, 2 чи турдаги ажойиб «камбек»дан сўнг йигитларимизда кайфият зўр. Катта эҳтимол, ортиқча босим ҳам йўқ (негаки жамоа бир неча бор қийин вазиятларда ирода кўрсата олди ) . Йигитларнинг Осиё чемпионатидаги муҳим ўйинлардаги ҳал қилувчи лаҳзаларда ўзларини яхши томонлама кўрсатишгани, босимни енгиб ўтишгани инсон кўнглига хотиржмалик бағишлайди. Мундиал остонасида Австралияга сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлатуриб ирода кўрсатган жамоанинг бугунги баҳсда хотиржам тарзда ҳаракат қилиб зафар қучишига ишонаман.

 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика