Гвардиола "Юве"га имконият бой берилгач: "Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман"

Omonjon To`xtamirzayev
12 дек 2024
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ умумий босқич 6-тури доирасида "Ювентус"га имконият бой берилгач, фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мағлубиятга ҳимоядаги хатолар сабаб бўлди, деб ўйламайман. Сабаб бунда эмас. Кўп бор жарима майдончасида ёки ўн бир метрлик нуқта атрофига етиб борганимизда, бизга охирги узатма етишмади. Айнан шу нарсада фарқ сезилди. Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман ва "Юве"га қарши учрашув натижаси фикримни ўзгартира олмайди.

Бўлаётган ишларни, натижаларни таҳлил қиляпман. Абатта, яхши вазиятларда ҳам, ёмон кунларда ҳам ўзимни тергаб тураман. Мен йўл топишга, ғалабага эришишга ҳаракат қиляпман. Ўйин бор эди. Мен доимо адекват бўлишга ҳаракат қиламан, биз яхши ўйнаганимизда ҳам, ўйинимиз чиқмаганида ҳам.

"Ювентус" — ажойиб жамоа ва уларга омад тилайман. Уларни ғалаба билан табрикладим, келажакда улар янада кучайишади. Биз қийин даврни бошдан кечиряпмиз, лекин ғалабалар келади ва уни бизга ўйин услубимиз келтиради. Ҳозир ўзимизни оқлашимиз қийин, аммо барчаси яхши бўлади, шунчаки танлаган йўлимизда давом этишимиз зарур".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: uefa.com