

"Лерой янги битимдан бош тортди. Буни барча билади. Агар мавсум охирига қадар бошқа клуб билан ўзаро келишиб олинса, у кетади. Агарда бу амалга ошмаса, у ҳолда ўйинчи шартномасининг охиригача клубда қолади. Унга 2 ё 3 марта шартномани узайтиришни таклиф этдик, аммо у рози бўлмади", дейди Гвардиола.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Сане «Бавария» билан аллақачон келишиб бўлган. Айни пайтда футболчининг трансфер суммаси бўйича бир қарорга келиш қолгани айтилмоқда. Леройнинг манчестерликлар билан амалдаги келишуви эса 2021 ёзида тугайди.



