

“Жуда ва жуда зўр ҳаракат қилдик. Ажойиб ўйин бўлди. Бизда қулай имкониятлар бўлди, аммо бу футбол, гол уришимиз керак эди. Боримизни беришга интилдик. Яққол гол уриш учун вазиятлар жуда кўп бўлди.
Бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири, аммо икки очкони бой бердик, янада тажовузкорроқ бўлишимиз лозим”, дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” 2-ўринга тушиб кетди ва улар ҳисобида 52 очко бор. “Арсенал” эса битта захира баҳси билан 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда.



