Гвардиола мухлисга Гвардиола бўлишни таклиф қилди
20 авг 2023 15:27
Янгиликлар
Гвардиола мухлисга Гвардиола бўлишни таклиф қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйин вақтида мухлисга унинг ўрнини эгаллашни таклиф қилди.
Мухлислар учрашувда "Манчестер Сити"нинг футболчилар алмаштирмаётганидан мамнун бўлишмади. Шу вақтда "Сити" захираси ёнида ўтирган мухлисга Гвардиола ўзининг жойида туришни таклиф қилди.
"У мендан футболчи алмаштиришни сўради, кимнингдир ўрнига кимдир. Ундан айнан қайси футболчиларни алмаштириш кераклигини сўрадим ва: "Бу ерга кел ва ўзгаришни ўзинг амалга ошир", дедим.
Ўша пайтда жамоа яхши ўйин кўрсатаётганлигини кўрдим, баъзида ритмга киришиб кетиш осон бўлмайди. Шундай пайтда мураббийларда захирани ишлатиш имкони бўлади, бироқ ундан фойдаланадими ёки йўқ, бу унинг муаммоси", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар