Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк бор кетма-кет 4та ўйинда мағлуб бўлди

Alisher
10 ноя 2024, 01:48
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк бор кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлди.

"Манчестер Сити" АПЛ 11-тури доирасидаги "Брайтон" (1:2)га қарши ўйинда мағлуб бўлди. "Шаҳарликлар" бунга қадар Лига кубогида "Тоттенхэм"га, АПЛда "Борнмут" (1:2)га ва Чемпионлар лигаси доирасида "Спортинг" (1:4)га мағлуб бўлишганди.

"Манчестер Сити" АПЛда 23 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда. Жамоа 2006 йилдан бери илк бор кетма-кет 4 бор мағлубиятга учради.


AlisherМуаллиф
Манба: Opta Sports