

2020 йилда Компани мураббийлик фаолиятини "Андерлехт"да бошлаган, ўтган йили эса Англиянинг "Бёрнли" жамоасини бошқарганди.
"Эртами-кечми Компани Манчестерга қайтади. "Сити" бош мураббийи бўлиш унинг тақдирида битилган. Бу воқеа қачон содир бўлишини билмайман, лекин унинг бошқарувида "Манчестер Сити" муваффақиятларга эришишига шубҳам йўқ", деди испаниялик мутахассис.



