Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Khoja
19 сен 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Наполи"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоа сўнгги икки ўйинда янги сифатларга эга бўлди: ҳимоя ва ҳужумда совуққонлик, футболчилар бир-бирини яхши тушунишмоқда. Мен жуда мамнунман. Бундай кайфиятда "Арсенал"га қарши майдонга тушиш анча ёқимли", - деб фикр билдирди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" АПЛнинг навбатдаги турини 21 сентябрь куни ўтказади. Улар меҳмонда "Арсенал" билан баҳс олиб боришади.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru