Гвардиола: "Икки футболчимиз сафга қайтишга яқин"
10 мар 2018 19:13
Янгиликлар
Гвардиола: "Икки футболчимиз сафга қайтишга яқин"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасидаги футболчилар ҳолати ҳақида гапирди.
"Жароҳатланган бир неча футболчимиз ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Фернандиньо ва Стерлинг сафга қайтишга яқин турибди. Ҳозирча Делф борасида бирор аниқ фикр билдира олмайман. "Сток Сити"га қарши ўйингача яна машғулотларимиз бор, шундан кейин якуний қарорга келамиз.
Бугун футболчилар дам олмоқда, шунинг учун ҳам менда сўнгги маълумотлар йўқ. Тўлиқ таркиб худди ҳозирги каби мавсум давомида менга керак бўлади. Футболчи жароҳат олади, бироқ биз бутун жамоага ёрдам беришимиз керак", - деди Пеп.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар