

32 ёшли ўйинчининг хизматлари "Манчестер Сити"га таклиф этилган эди, аммо "шаҳарликлар" бош мураббийи футболчи билан шартнома имзолашни хоҳламади.
Эслатиб ўтамиз, Коста Англия чемпионатида 2014-2017 йиллар давомида Лондоннинг "Челси" клубида ўйнаган.
Тажрибали ҳужумчи жорий мавсум Испания Ла Лигаси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



