Гвардиола бугунги ўйин ҳақида: “Энг ноқулай рақиблардан бири. Бошқа жамоага қарши ўйнашни афзал кўрардим”

Eldor Akmurzayev
28 дек 2022
Бугун, 28 декабрь куни АПЛ 17-туридан ўрин олган охирги учрашув “Лидс Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” ўртасида бўлиб ўтади.

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бу энг қийин ўтадиган учрашувалрдан бири. Чемпионат қайтганидан кейинги дастлабки рақибимиз бош бўлишини афзал кўраман. Статистикага кўра, “Лидс” АПЛдаги энг тажовузкор клуб ҳисобланади. Ўйлаш учун вақтимиз бўлмайди, хатосиз ўйнашимиз керак бўлади”, деган испан мутахассиси.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: City Xtra