

"Фахрланаман. Барчани, айниқса Ханси-Дитер Фликни, ўйинчиларни ва ходимларни табриклайман.
Аммо Хансига айтмоқчиманки, сиз 6та совринни кетма-кет ютган иккинчи жамоасиз. Шундай экан, Месси ва жамоага қўнғироқ қилишим мумкин ва биз еттинчи титул учун ўйнаймизми? Айтинг, қаерда ва қачон, биз ўша ерда бўламиз!", - дейди испаниялик мутахассис "Бавария" матбуот хизмати тақдим этган видеомурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2009 йилда 6та турли хил совринларни қўлга киритганди, "Бавария" эса ушбу рекордни такрорлади.



