

"Кейин нима бўлишини билмайман, лекин ҳали кўп нарса содир бўлади. "Арсенал" ҳақида бир нима деёлмайман, аммо менда шундай ҳис борки, биз барча ўйинларимизда ғалаба қозона олмаймиз", – деди Гвардиола.
Ҳозирда "Арсенал" АПЛ жадвалида 61 очко билан етакчилик қилмоқда, "Манчестер Сити" эса 56 очко билан ундан кейин келмоқда.
Сўнгги турда Пеп Гвардиола жамоаси "Ньюкасл" билан ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.



