Гвардиол "Лейпциг" билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
1 сен 2022
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиол "буқалар" билан келишувини узайтирди, деб хабар берди Германия клуби матбуот хизмати.

20 ёшли ҳимоячи билан янги битим 2027 йилгача мўлжалланган. Олдинги шартнома 2026 йилда якунига етарди.

Гвардиол "РБ Лейпциг" сафида атиги бир мавсум ўтказишга улгурди. Бунгача хорватиялик ўз ватанида Загребнинг "Динамо"си таркибида тўп тепган.

Шу ёзда Гвардиолга "Манчестер Сити" қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rbleipzig.com