Ғулом Раҳмонов: "Биз “Пахтакор”ни ютиш мумкинлигини исботлашимиз керак"

Narzulla Saydullayev
14 апр 2017
Бугун Ғузор шаҳридаги Болалар спорт мажмуаси футбол майдонида Ёшлар лигаси 6-турдан ўрин олган “Шўртан” – “Пахтакор” учрашув бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашуви ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.

Мавсумни аъло даражада бошлаган Асрор Алиқулов шогирдлари сермаҳсул ўйинлари билан воҳалик футбол ихлосмандларига ажойиб футбол шоу ларини тақдим этишда давом этмоқда.

Мазкур баҳс олдидан “Шўртан” ёшлар жамоаси сардори Ғулом Раҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик:

"Бугун ўз майдонимизда қийин учрашувлардан бирини ўтказамиз. “Пахтакор”нинг энг катта кучи бу жамоанинг анча шаклланган таркибидир. Улар тажриба бобида ташаббусга эгалар. Жамоа сафидаги футболчилар ёш иқтидорли юксак ижрочилардир. Лекин бунга эътибор бермасдан, ўз ўйинимизни ўйнаверишимиз даркор. Шунда муваффақият  биз томонга ўзи келаверади. Бироқ биз  “Пахтакор”ни ютиш мумкинлигини исботлашимиз керак. Биз ҳар – бир турда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз футболчилар учун клуб манфаати юқори туради", - дейди Раҳмонов.

Фаҳриддин Чориев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia