UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  7 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  19 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  23 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  12 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  54 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  7

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим" Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"

"Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнасида тажрибали ярим ҳимоячи Ғулом Ҳайдар Гулямовни қўшиб олди.

Футболчи янги жамоаси ва тайёргарлик ҳақида клуб матбуот хизматига интервью берди.

-  "Қўқон-1912" жамоасига ўтишингиз қандай содир бўлди?

- Катта раҳмат! "Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсумдан бери мени жамоада кўриш истагида эканини маълум қилганди. Ўтган ёзда агар қишда жамоамни ўзгартирадиган бўлсам, биринчи навбатда сизлар билан музокара олиб бораман, деб ваъда бергандим. Қишда ўзаро келишдик ва "Қўқон-1912" жамоаси аъзосига айландим. Шунингдек, уч йилдан бери Фарғонада бўлганим сабабли оилам ҳам бу ерга анча ўрганиб қолганди. 

- 1 ойдан бери "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Жамоага киришиб кетишда муаммолар бўлмадими?

- Жамоага киришиб кетишда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бу ердаги кўплаб футболчиларни аввалдан яхши билганман, уларнинг кўпи билан биргаликда бошқа жамоаларда тўп тепганман. Шунингдек, жамоа мени жуда яхши кутиб олди. 

- Янги бош мураббийнинг машғулотлари ҳақида нима дея оласиз? Жамоа аллақачон янги тактик ва схемалар устида ишламоқда. Андрей Сергеевич билан ишлашда қийинчиликлар йўқми?

- Андрей Сергеевични "Металлург"да ишлаб юрган вақтларидан яхши танийман. Улар мени ўша вақтда ўз жамоаларига таклиф қилгандилар. Бироқ мен ўша пайтлари "Локомотив" футболчиси эдим. Тақдир тақазоси билан мана энди "Қўқон-1912" жамоасида бирга ишлайдиган бўлдик. Машғулотларга келадиган бўлсак, жуда қизиқарли ўтмоқда, тактик ишланмалар бўйича эса мураббийимизнинг ўзлари гапирганлари маъқул бўлса керак. Бизнинг вазифамиз машғулотларда тўлиқ куч билан ҳаракат қилиб, мураббийнинг истаётган нарсаларини бажариш. - Ҳар бир футболчини янги мавсум олдидан ўз олдига мақсадлар қўяди. 

- Ғулом Ҳайдар Гулямовнинг янги мавсум олдидан қандай мақсадлари бор?

- Бу йил жамоа билан яхши даражада ўйин кўрсатиб, максимал натижага эришишни мақсад қилганман. Шунингдек, Кубок баҳсларида ҳам ишончли ўйин кўрсатган ҳолда мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. Худо хоҳласа, фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз ва бунинг учун тўлиқ куч билан ҳаракат қиламиз.

 - Водийда футбол — бу байрам. Мухлислар футболни яхши кўришади. Қўқонлик мухлисларга мавсум олдидан нима деган бўлардиз?

- Қўқонда одамлар футболни яхши кўришади. Биз уларни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиздан бизни яхши ва ёмон кунларимизда ҳам қўллаб туришларини сўраган бўлардим. Биз эса улар доим хурсанд бўлишлари учун майдонда тўп тепамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 янв 14:44:09
Tolqinjon Aliyev
КУКОН -1912 ЖАМОАСИ УЧУН ОМАДЛИ ТРАНСФЕР БУЛСИН , УКАМ СИЗДАН ЧИРОЙЛИ УЙИНЛАР КУТУБ КОЛАМИЗ ВА ГАЛАБАЛАР ЁР БУЛСИН
   
31 янв 12:48:49
Akbar Umarov
Qo'qon uchun ajoyib transfer bo'larkanku
   
31 янв 11:42:58
Islombek Mosayev
Neftchiga kòp foydasi tegdi raxmat
   
31 янв 10:52:20
Abb
Омад укам факт галабалврга эришиш насиб килсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика