Грилиш: "Пенальтини тепишга тайёр эдим, аммо мураббий бошқача қарор қабул қилди"
12 июл 2021 16:18
Янгиликлар
Грилиш: "Пенальтини тепишга тайёр эдим, аммо мураббий бошқача қарор қабул қилди"
Англия терма жамоаси хавбеки Жек Грилиш Евро-2020 финали доирасидаги Италиядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Мен пенальти тепишга тайёр эдим ва бу ҳақда айтдим. Аммо, мураббий бошқача қарор қабул қилди. Ўз номимга танқидлар эшитишни хоҳламайман.
Одамлар менинг нуқтага боришни хоҳламаганимни айтишмоқда, аслида ҳаммаси аксинча эди. Тайёр эдим", - деб ёзди ярим ҳимоячи ўз twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Англия термаси сафида захирадан тушган Сака, Санчо ва Рэшфорд пенальтидан гол ура олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар