

"Шаҳарликлар" бугун "Лестер" (2:0)га қарши АПЛ 19-тур доирасидаги ўйин билан календар йилидаги сўнгги учрашувни ўтказишди. Баҳсда Савио ва Эрлинг Холанд гол урди, Грилиш эса захира ўриндиғида қолдирилди.
Англиялик якунланаётган йил "Сити" сафида бирорта гол урмади. Грилиш клуб сафида барча мусобақаларда 46та ўйинда ҳаракат қилди.



