Гиоргос Донис: "Кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик"

Narzulla Saydullayev
18 май 2016
"Ал Ҳилол" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Гиоргос Донис қатнашди.
"Бугунги ўйинда кўплаб голли вазиятлар яратдик. Аммо омад туфайли гол ура олмадик ва ғалаба қозона олмадик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар ташкил қилдик. Бироқ ҳужумларни гол билан тугатиш ҳозирги энг асосий муаммоимиз ҳисобланади".

"0:0 ҳисоби албатта биз учун ноқулай натижа. Аммо кейинги босқчига чиқиш учун имкониятларимиз бор. Ҳужумчиларимиз сўнгги пайтларда яхши ўйнай олишмаяпти, бунга ярим ҳимоячиларнинг яхши ўйнамаётгани ҳам сабаб бўлмоқда", - дейди Гиоргос Донис.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia