Гиорги Жгереная: "Энг муҳими, дербида жамоамга ғалаба қозонишга ёрдамим тегди"

Оқил Абдубарноев
11 апр 2026, 14:55
"Навбаҳор"нинг грузиялик ҳимоячиси Гиорги Жгереная "Андижон"га қарши ўйинда ғалаба голини ургани ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

"'Андижон'га қарши ўйиндан ёқимли ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Энг муҳими, дербида жамоамга ғалаба қозонишга ёрдамим тегди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ва бор кучини бағишлаган жамоадошларимга раҳмат айтаман. Меҳнат қилишда давом этамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", деди 32 ёшли футболчи.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати