

Гиггз 2018 йил январидан бери термани бошқариб келаётганди ва 2020 йил ноябрида қиз ўртоғи Кейт Гревиллга ҳужум қилишда айбланиб, қамоққа олинганидан кейин вақтинча жамоадан четлатилганди. Кейин эса у худди шу каби айблов билан қиз ўртоғининг синглиси Эмма Гревиллга ҳам ҳужум қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича суд жароёни 2022 йил 8 августда бўлиб ўтади, МЮ собиқ аъзоси эса барча айбловларни рад этмоқда.
Гиггз ўзига қўйилаётган айбловлар Уэльс ТЖнинг ЖЧ-2022 тайёргарлик жараёнига таъсир ўтказмаслиги учун ўз хоҳиши билан истеъфо сўради. Терма вақтинча бош мураббий вазифасини бажарган Роб Пейж бошқарувида плей-оффдан ўтиб, мундиалнинг финал босқичига йўл олди.



