Гиггз: “Ўша қариялар МЮ либосида умумий 2000тадан ортиқ ўйин ўтказган, шундай экан фикр билдиришга ҳақлимиз”

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019, 00:12
МЮнинг собиқ сардори Райан Гиггз швециялик форвард Златан Ибрагимовичнинг сўзларига жавоб қайтарди.

“Юнайтед либосида 2000тадан зиёдроқ учрашувда майдонга тушганимиздан сўнг, фикр билдиришга ҳақлимиз деб ҳисоблайман. Қарашларимиз баъзида салбий, баъзида эса ижобий бўлиши мумкин. Лекин, бу жамоанинг натижаларига таъсир қилади деб ҳисобламайман. Биз ТВ ва радиода фаолият олиб бораётган клубнинг собиқ аъзолари каби “қизил иблислар”нинг мухлисимиз. Бу футбол ва унда турли хил дунёқарашлар бўлиши табиий. Бироқ, Златан МЮ тўғрисида биздан кўра яхшироқ билади.” – дейди 1990-2014-йиллари “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган яримҳимоячи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports