Германияда стадионларга 25 минггача томошабин киритилишига руҳсат берилди. "Бавария" учун эса - 20 минг

Aslanov Jasurbek
6 июл 2021
Германия стадионларга мухлислар киритилиши бўйича чекловларни камайтирди.

Эндиликда, стадионларга умумий сиғимнинг 50% миқдорида мухлислар киритилиши мумкин. Аммо, бу рақам 25 минг томошабиндан ошмаслиги лозим. "Бавария" клуби учун эса бу кўрсаткич 20 минг (35%) томошабинни ташкил қилади. Бунга сабаб, ушбу минтақадаги коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг бироз жиддийроқ эканлигида. Стадионга фақат вакцина қабул қилган ёки ПЗР-тест натижаси манфий чиққан мухлислар киритилади.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам стадионларга мухлисларни киритилиши борасидаги ижобий қарорини эълон қилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker