

"Ўруновнинг трансфери бўйича ҳозирча хеч қандай ўзгариш йўқ. Жамоа Подмосковьеда биринчи йиғинни ўтказади. Кейин эса кўрамиз", - деди Газизов.
Эслатиб ўтамиз, Остон айни пайтда ҳуқуқий жиҳатдан "Спартак" футболчиси ҳисобланади ва ижара асосида "Уфа" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Аввалроқ "Уфа" Ўруновнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи эканлиги, аммо "Спартак" ўзбекистонлик футболчи учун 3 миллион доллар сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.



