Ғайрат Жўраев: “Мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз”

Narzulla Saydullayev
1 окт 2016
Ўзбекистон чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашувни кескин руҳда ўтиши турган гап.

Айни пайтда ҳар икки жамоа учун ҳам очко олиш муҳим саналади. Айнан шу жиҳат баҳсни кескин курашлар остида ўтишига замин яратмоқда. Учрашувдан олдин “Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси Ғайрат Жўраевнинг фикрлари билан қизиқдик: - Қўқондаги учрашувни муросасиз руҳда ўтиши аниқ. Жамоаларнинг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўринлари шундан дарак бермоқда. Бугунги учрашувда “Қўқон-1912” жамоасига ҳам, бизга ҳам уч очко муҳим. Сафардаги учрашувда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Жамоадошларим билан биргаликда ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз, Қўқонда ижобий натижани қайд этишдан иборат. Олдинги ўйинлардаги омадсизлик ўрнини айнан бугун тўлдириб, мухлисларимизга қувон улашамиз деган умиддаман.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia