UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  5 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган" Янгиликлар

Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"

Гари Линекер Ламин Ямаль ўйинидан ҳайратда эканлигини айтди.

"Менга Испания ҳеч нарсадан қўрқмай ҳаракат қилаётгани, уларнинг вингерлари жудаям юқорига чиқаётгани ёқяпти.

Улар Франциядан анча кучлироқ эди. Улар барча 6та баҳсда пенальти ёрдамисиз ғалаба қозонишди.

Жамоада яхши футболчилар бор. Педри, Дани Ольмо. Иккала вингер ҳам жуда кучли. Альваро Мората жамоа учун ўзини қурбон қиляпти. Унинг ҳаракатланиши ёқяпти.

Родри - камида сўнгги икки йилнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси. У турнирнинг энг яхши футболчисига айланса керак... Агар 16 ёшли Ямаль бу совринни илиб кетмаса.

Ламин мени ақлдан оздиряпти. Унинг ёшида бундай ишларни бажариш ҳайратланарли. Уэйн Руни қандай пайдо бўлгани эсимда. У ўзгача бўлган, аммо Ямалдек эмас.

Пеле ЖЧ финалида 2та гол урган, аммо у 17 ёки 18 ёшда эди. Хатто Лионель Месси халқаро ўйинларда ўзини бундай кўрсатмаганди.

Биз кўриб турган нарсалар - жудаям ҳайратланарли. Ямаль қилаётган ишларни ақлимга сиғдира олмаяпман" - дейди Линекер.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика