Гари Линекер: “Футбол оддий ўйин: 22 киши тўпнинг ортидан 90 дақиқа давомида қувади, охирда эса немислар парижликларни мағлуб этади”

Англия терма жамоаси собиқ аъзоси Гари Линекер ЕЧЛ финалидан сўнг ўзининг машҳур гапларини бироз ўзгартирди.

“Бавария”ни ЕЧЛдаги ғалабаси билан табриклайман. Футбол оддий ўйин: 22 киши тўпнинг ортидан 90 дақиқа давомида қувади, охирда эса немислар жерменларни (парижликларни) мағлуб этади”, — дея ёзган Линекер.

Эслатиб ўтамиз, Линекернинг ўша машҳур гапи аслида 1990 йилги ЖЧда Англиянинг Германияга қарши баҳсдаги мағлубиятидан сўнг қуйидагича янграган эди: “Футболни 22 киши ўйнайди, якунда эса немислар ғалаба қозонади”.


[instagram]

   [/instagram]


Манба: Twitter/GaryLineker