

Мазкур ўйинни «Ростов Арена» ўйингоҳи орқали тўғридан-тўғри туркиялик скаутлари кузатиб борди, дея хабар беради МатчТВ телеканали шарҳловчиси Нобель Арустамян.
“Эфирдаги ҳамкасбларим Ростовдаги ўйинда Туркиядан келган скаутлар борлигини айтишди, лекин улар қайси клубдан эканлигига аниқлик киритилмади. Қўшимча қиламиз, Соболев («Крилья Советов») ҳамда Шомуродовнинг ўйинларини «Галатасарой» скаутлари кузатиб боришмоқда. Бироқ, туркияликлар ўзбек форвардини нархи жуда қиммат бўлгани боис ҳозир сотиб ололмайди. Ҳа, «Ростов»нинг ўзи ҳам ҳужумчини сотмайди”, - дейди Арустамян.



