"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2025
"Галатасарой" президенти Дурсун Ўзбек Лионель Мессининг "Интер Майами"дан қисқа муддатга ижарага олиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Расмийнинг сўзларига кўра, Истанбул клубининг ҳозирги ҳолати уларга ҳатто энг амбицияли вариантларни ҳам кўриб чиқишга имкон беради:

"Сиз Месси ҳақида гапиряпсизми? "Галатасарой" аллақачон бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етган. Биз планкани жуда юқори кўтардик. Кетма-кет учта чемпионликни қўлга киритган жамоанинг асосини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Биз қилаётган барча ишлар — молиявий имкониятларимиз доирасида. Шунинг учун биздан Месси ҳақида сўрашлари мумкин".

MLS'нинг мунтазам мавсуми октябрь ойида якунланди, плей-офф декабрь ойининг бошигача давом этади ва янги мавсум 2026 йил март ойида бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline