

"Goal.com" нашри хабарига кўра, "Галатасарой" аллақачон 32 ёшли футболчига 1,5 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилган. Бен Арфа ўтган мавсум якунида "Ренн"дан кетганидан бери эркин агент мақомида турибди.
Эслатиб ўтамиз, у фаолияти давомида "Лион", "Марсель", "Ньюкасл", "Халл Сити" ва ПСЖ сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган.



