UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  6 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз" Янгиликлар

Футзал. Хосе Мария Мендез: "Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйинда йигитлар нима учун ўйинни бу қадар ёмон бошлашгани бизни ҳам қизиқтирмоқда. Бу иккита ўйиндан чиқарадиган хулоса шуки, бизга ҳали анча бор. Май ойида ўтадиган Осиё чемпионатида биз фаворит бўлмаймиз. Унда жуда ҳам қийналамиз. Кўпгина давлатларни биздан устун жиҳати улар ёшлик (6-7 ёш)дан футзал билан шуғулланади. Бизда эса бу нарса йўқ, аксинча, катта футболдан кейин мини футболга ўтилади. Футзал бўйича мактаблар ёки коллежлар ўртасида доимий турнирлар йўқ.

Бу ўйинлар ўз устимизда жуда кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Тажриба ва ўйинга тайёргарлик етишмаслигидан кўп хатолар қилаяпмиз. Гол уришга жуда қийналаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, лекин уларни голга айлантира олмаяпмиз. Камига, рақибларимиз бизга жуда ҳам осон гол уришмоқда. Сабаби, бизда ҳимоя катта муаммо. Кейинги ҳафталарда бир нечта ҳимоячи топишимиз керак. Айни пайтда таркибимизда ҳақиқий ҳимоячи йўқ. Шунингдек, чизиқлар бўйича баланс ҳам йўқ. Фикрим янада тушунарли бўлиши учун бизга Константин Свиридов, Нодир Элибоев, Жавлон Аноровга ўхшаган ҳимоячилар кераклиги айтмоқчиман. Ҳозир Илҳом Ҳамроев ва Меҳрож Худойбердиевни ҳимоячи сифатида ўйнатаяпмиз, аслида эса улар ҳимоячи эмас. Бизда бошқа вариантлар бўлмагани учун бу икки ўйинчини ҳимояга қўймоқдамиз. Агар, ортда бизга ёрдам бера оладиган ҳимоячилар топсак, жамоа анча кучаяди. Ҳозирги таркибда қанот ўйинчилари ва ҳужумчилар кўп, лекин ҳимоячи йўқ.

Позитив жиҳатлар ҳам бор, голли вазиятларни кўп яратдик, стандарт вазиятларни яхши ижро этдик. Лекин, барибир самарадорлик бўлиши шарт. Ўзимиз истаган нарсадан анча узоқдамиз.

Йигитларда жисмоний тайёргарлик яхши эмас. Мусобақага ўйинчиларни саралаш жараёнини тугатганимиздан кейин уларнинг жисмоний ҳолати устида ишлаймиз", - деди Хосе Мария Мендез.



Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика