

Тожистоннинг Душанбе шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган CAFA-2022 мусобақаси старт олди. Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон ва Қирғизистон аёллар терма жамоалари ушбу мусобақада ўзаро куч синашишади.
Турнирнинг илк турида ўзбекистонлик қизлар эронлик қизларга 2:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Турнинг иккинчи баҳсида эса Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистон – Эрон 2:5



Тожикистон – Қирғизистон 1:1




