Футзал. "Олмалиқ" Дилшод Раҳматовни ижарага олди
28 июн 2017 18:01
Янгиликлар
Футзал. "Олмалиқ" Дилшод Раҳматовни ижарага олди
Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ҳам иштирок этади. Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" турнирда муносиб иштирок этиш мақсадида таркибга Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматовни қўшиб олди. Раҳматов Хитойнинг "Дальян Пуван Анбо" клуби аъзоси ҳисобланади. Шу сабаб, олмалиқликлар Дилшодни 2 ойга ижарага олишди.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар