Футзал. Коста-Рика терма жамоаси Тошкентга етиб келди
10 сен 2024 11:56
Янгиликлар
Футзал. Коста-Рика терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Юртимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчи терма жамоаларининг мусобақага ташрифи давом этмоқда.
Бугун, 10 сентябрь куни Коста-Рика миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.
ЎФА ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари Коста-Рика миллий терма жамоаси делегацияни кутиб олди ҳамда одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 3-турда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 20 сентябрь соат 20:00да "Ҳумо Арена"да старт олади.







Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар