Футзал. Эронлик Тойиби "Қайрат" аъзосига айланди

Tolibjon Qosimov
31 окт 2016
Футзал бўйича Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ҳуссайн Тойиби Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси аъзосига айланди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди. Форс футзалчиси билан шартнома 1+1 кўринишида тузилди. Тойиби тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва машғулотларга киришди.

"Қайрат" билан шартнома тузганимдан жуда ҳам мамнунман, бу - дунёнинг энг яхши клуби. Жамоа фақат энг юқори даражадаги совринлар учун курашади, шу жумладан, УЕФА Кубоги учун ҳам. Жамоанинг бир қисми бўлишдан хурсандман", - дея Тойибининг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Ҳуссайн Тойиби шу йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида 11та, Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида эса учта тўп киритган эди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia