UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  0 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  5 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийларнинг фикрлари Янгиликлар

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийларнинг фикрлари

Теглар :  Футзал
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунига етди.

Бугунги ўйинлардан кейин жамоалар бош мураббийлари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Абдужаббор Ғаффоров (“Максам-Чирчиқ” жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечди. Ҳар иккала жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятларга юзага келди. “Насаф” таркибида техник жиҳатдан яхши савиядаги футзалчилар жам бўлган. Уларга бугун бироз омад етишмади.

Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин осон кечмади. Айниқса, кечаги оғир учрашувдан кейин йигитларда бироз чарчоқ бор эди. Мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Рақиб ҳам беллашув сўнггига қадар муносиб қаршилик кўрсатди. Иккинчи тўртликни ҳам шакллантириб олсак, ишимиз анча осон кечади. 3-тургача ҳали вақт бор. Келгуси баҳсларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Жамолиддин Шариповда кичик жароҳат бор. Шу боис, таваккал қилмадик, лекин ўйновчи-дарвозабонга эҳтиёж туғилса, уни майдонга туширишимиз мумкин эди.

Хуршид Тожибоев (“Навбаҳор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- “Локомотив” таркибида терма жамоанинг бир қатор етакчи футзалчилари тўп тепади. Шу боис, учрашув қийин бўлишини билар эдик. Афсуски, ўзимиз йўл қўйган хатолар боис ўйин аввалида кўплаб гол ўтказиб юбордик. Бугун айнан ўз хатоларимиз боис мағлуб бўлдик.

 Иккинчи тўртликнинг икки футзалчиси бетоблиги туфайли жамоамизга ёрдам бера олмади. Шу боис, асосан биринчи тўртликнинг хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Илҳом Юсуфжонов ўтган тур жароҳат олган эди. Жисмоний жиҳатдан ҳали тайёр эмаслиги сабабли унга дам олиш имконини беришга қарор қилдик. 3-турга қадар айнан камчиликларимиз устида ишлаб, келгуси баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бир нечта футзалчи ўйинидан кўнглим тўлмади. Улар бундан яхшироқ ўйнай олишини биламан. Учрашув осон бўлмаслиги ҳақида гапирган эдик, шунга яраша тайёргарлик ҳам кўрган эдик. “Металлург” жуда чиройли ўйин кўрсатди. 

Жамоага 2-3 кун дам бериб, кейин Олмалиқда йиғин ўтказамиз ва 3-турга тайёргарликни бошлаймиз.

Равшан Ражабов (“Металлург” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугунги ўйин жуда ҳам оғир кечди. Кўплаб вазиятларга юзага келтирдик. Сен урмасанг, сенга уришади, деганларидек, якунда 3 та тўп ўтказиб юбордик. Келгуси турга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика