UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  0 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  7 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу йилнинг 12–13 март кунлари Тошкент шаҳрида Қирғизистон U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.

Ўзбекистон термасидан ташқари футзал бўйича қитъа биринчилигида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 21 мамлакат терма жамоаси иштирок этади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 30 март куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тожикистонлик тенгдошларига қарши иккита баҳс олиб борган. Биринчи ўйинда 6:6 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда Ўзбекистон U-20 тожикистонлик футзалчиларни 5:3 ҳисобида таслим қилганди.

Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Мендез U-20 терма жамоасига номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика